"Ювентус" дарвозабони АПЛ клубига ўтиши мумкин

  • 25 июль, 2019, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, 26 ёшли посбон 15 млн евро эвазига "Бенфика"га кўчиб ўтишга жуда яқин эди. Бироқ, тиббий текширувлар пайтида унда жароҳат аниқлангач лиссабонликлар ўз фикрларидан қайтишди.

Таъкидлаш керакки, “Астон Вилла” бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди.

Маълумот учун, Перин ўтган мавсум А Серияда 9та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!