"Ювентус" Де Лигтга ўринбосар топди
"Ювентус" "Торино" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган "Интер" ҳимоячиси Глейсон Бремерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, туринликлар 25 ёшли бразилиялик футболчини "Бавария"га ўтиши кутилаётган Маттейс де Лигт ўрнига олиб келмоқчи.
Аввалроқ, "Торино" Бремер учун 40 миллион евро сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг "Интер" билан амалдаги шартномаси январда якунланади. Ўтган мавсум ҳимоячи 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган.
Фикрлар