Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин.

Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” раҳбарияти 24 ёшли аргентиналик футболчини 150 млн еврога сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мюнхеннинг “Бавария” клуби Дибалани ёши улғайиб қолган Арьен Роббеннинг ўрнига олиб келишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкдлаш лозимки, Дибала учун шунингдек “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам кураш олиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)