Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо узоқ муддатга сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 30 ёшли колумбиялик футболчи тиззасидан операция қилинган ва энди камида 3 ой жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Куадрадо жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.