"Ювентус" "Эвертон" қизиқаётган футболчининг нархини маълум қилди
"Эвертон" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони ёзги трансфер вақтида харид қилмоқчи. Бу ҳақда Il Bianconero хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, "кекса сеньоралар" 25 ёшли Рабьони 30 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Адриеннинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсум ярим ҳимоячи 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ҳамда 2 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар