"Ювентус" франциялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

"Ювентус" клуби ҳужум чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Туринликлар бу мақсад йўлида "Манчестер Юнайтед" футболчиси Антони Марсьялни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Итальян клуби трансферни шу ёздаёқ амалга оширишни режалаштирмоқда. Бироқ манчестерликлар ҳужумчисини сотмоқчи эмас. Марсьялнинг ўйин услуби бош мураббий тен Хагга ёқиб қолган.

Бу мавсум бошида Антони "қизил иблислар" билан 4 та ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Аҳамиятлиси, француз бу 4 ўйиннинг 3 тасида ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!