"Ювентус" француз юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Барселона" ҳужумчиси, айни дамда "Атлетико" Мадридда ижарада ўйнаётган Антуан Гризманн фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.
"La Gazetta dello Sport" нашри хабарига кўра, Турин клуби раҳбарияти 31 ёшли футболчи маошини камайтиришга рози бўлса, уни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.
Аввалроқ Гризманн дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари топ-10лигидан жой олгани маълум бўлганди.
Фикрлар