
"Ювентус" ҳужумчиси Англия клубига кўчиб ўтиши мумкин
Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Душан Влахович хизматларига АПЛнинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
"La Gazetta dello Sport" нашри берган маълумотларга қараганда, "зебралар" сербиялик ҳужумчини қишги трансферлар бозорида сотиб юборишни мақсад қилмоқда. Сабаби, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Шунинг учун, туринликлар уни текинга қўйиб юбормаслик учун қишда сотишга қарор қилган. Страйкернинг "Transfermarkt"даги трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Влахович жорий мавсумда умумий 8 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар