"Ювентус" Икарди учун йилига 8 млн евро маош беришга тайёр

"Интер" клуби хужумчиси Мауро Икарди "Ювентус"га ўтиши мумкин. Бу борада Турин клуби спорт директори Фабио Паратичи футболчининг агенти Ванда Нара билан сухбат олиб борган. "Кекса синьора" 26 ёшли футболчи учун йилига 8 млн евро маош беришга тайёр. Икардининг ўзи ҳам Маурицио Сарри билан ишлашга қарши эмас.

"Интер" футболчини сотиб юбориши кутилмоқда, сабаби миланликлар "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакуни харид қилиш учун маблағ тўплаб олишади. "Интер" Икардининг трансферидан камида 60 млн евро ишлаб олиш ниятида.

Якунланган мавсумда Мауро Икарди "А" серия доирасида 29 ўйинда майдонга тушди. 11 голга муаллифлик қилиш билан бирга 4 бор шерикларини голлик узатма билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!