"Ювентус" Икардини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзда "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Sport Mediaset мухбири Маурицио Писточчининг ёзишича "кекса синьора" спорт директори Фабио Паратичи ҳамда клуб вице-президенти Павел Недвед айни дамда 26 ёшли аргентиналик футболчи билан боғланишган ва уни Туринга кўчиб ўтишга кўндириш ишларини олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Икарди ва “нерадзуррилар” ўртасида жиддий муаммолар келиб чиққан. Миланликлар хатто ундан сардорлик боғичини ҳам олиш қўйишган. “Юве” эса айнан мана шундан фойдаланиб уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Икарди жорий мавус “Интер” сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 90 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!