"Ювентус" икки қария ва коронавирусга чалинган футболчини жамоада олиб қолади

"Ювентус" Жанлуиджи Буффон, Жоржо Кьеллини ва Блез Матюидилар билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда Goal.com сайти Corriere de Torino'га асосланиб хабар тарқатди.

Уларнинг туринликлар билан амалдаги келишуви жорий йилнинг 30 июнь санасида якунланади. Хабарда айтилишича, уларнинг ҳар учаласи ҳам "кекса синьора" билан 1 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, 35  ёшли "Ювентус" сардори Жоржо Кьеллини бу мавсум жароҳат боис кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди ва бор йўғи 3 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

42 ёшли Буффон эса 11 беллашувда "Ювентус" дарвозасини қўриқлади. 32 ёшли Блез Матюиди 24 учрашувда иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Эслатиб ўтамиз унда COVID-19 коронавируси аниқланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!