"Ювентус" жамоа ҳалоскори билан шартномани узайтирмоқчи
Италиянинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала туринликлар билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Corriere Torino нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, клуб аргентиналик юлдуз учун янги шартнома таклиф қилмоқчи. Музокаралар март-апрель ойида ўтказилиши кутилмоқда.
Агар жамоа вакиллари ва футболчининг агенти келиша олса, Дибала 2025 йилгача туринликлар шарафини ҳимоя қилади. Паулонинг маоши йилига 10 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар