“Ювентус” катта харидни амалга ошириш арафасида
"Ювентус" шу ҳафтада "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костич трансферини якунламоқчи, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Турин клуби аллақачон 28 ёшли серб билан шартнома шартларини тўлиқ келишиб олган. “Ювентус” айни дамда “Айнтрахт” клуби раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда. Томонлар келишувга эришиш арафасида турибди. Бироқ ҳозирча трансфер суммаси борасида бир қарорга келиша олишмаяпти. Романонинг сўзларига кўра, “Айнтрахт” клуби футболчи учун “Юве” ҳозир таклиф қилаётган суммадан 4 миллион евро кўпроқ пул талаб қилмоқда.
Костичнинг немис клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Ўтган мавсум ярим ҳимоячи "Айнтрахт"нинг барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар