"Ювентус" Кьеза билан музокараларни бошлайди
Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти Федерико Кьезанинг вакиллари билан музокараларни бошламоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар ҳамкорликни узайтириш масаласини муҳокама қилишади. Учрашув Европа чемпионати якунланганидан сўнг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Турнир 14 июль куни якунланади. 26 ёшли футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврони баҳоланмоқда ва унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Федерико 33 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар