"Ювентус" клубни тарк этиши мумкин бўлган Кьезага ўринбосар топди

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббий Массимилиано Аллегри билан келишмовчилик туфайли жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Федерико Кьезанинг ўрнига одам топди. "Repubblica" нашри хабарига кўра, "кекса сенёра" "Сассуоло"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Доменико Берардини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Италиялик футболчи узоқ вақтдан бери топ-клубларнинг радарига тушиб қолган, аммо ҳозирча уни ҳеч бир клуб сотиб олмади. Аввалроқ, Берардига "Лацио" томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ Маурицио Сарри жамоаси ҳозирча аниқ ҳеч нарса таклиф қилмаган.

Маълумот учун, 28 ёшли Берарди ўтган мавсум А Серияда 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!