"Ювентус" Костани яна ижарага бериб юборди

"Ювентуса" ўзининг расмий сайти орқали бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Костани "Гремио"га ижарага берганини маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, Бразилия гранди 30 ёшли футболчини 2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олган. Айтиш лозимки, "Гремио" Костани тарбиялаган клуб ҳисобланади. Дуглас 11 ёшида ушбу жамоага келиб қўшилган.

Коста жорий мавсумни "Бавария" сафида ижарада ўтказди. У Германия чемпионатида 11 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Дуглас Коста “Ювентус” ва “Бавария”дан ташқари “Шахтёр”да ҳам тўп сурган. 2014 йилдан буён Бразилия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!