“Ювентус” “Ливерпуль” ҳужумчиси томон “ов”га чиқди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Футбол инсайдери Экрем Конурнинг хабар беришича, Турин клуби 30 ёшли бразилияликнинг трансфери борасида мерсисайдликларга расмий таклиф тайёрламоқда.

“Кекса синьора” Роберто учун 25 миллион евро тўлашга тайёр.

Фирмино 2015 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Етти мавсум давомида бразилиялик ҳужумчи барча турнирларда 327 та ўйин ўтказиб, ушбу баҳсларда 98 та гол ва 74 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот ўрнида, “Тransfermarkt” портали Фирминони 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!