"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олишдан воз кечди
"Ювентус" клуби "Манчестер Сити" бош мураббийи Калвин Филлипсни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, туринликлар инглиз жамоаси таклиф қилган шартлар бўйича келишувга эришишдан воз кечган. "Зебралар" унинг ижараси ва маоши учун сўралган суммани ўта юқори, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Филлипс жорий мавсумнинг АПЛнинг 4 ўйинида бирорта самарали ҳаракат амалга оширмади. Унинг "Сити" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Фикрлар