“Ювентус” раҳбарияти давралар оралиғида жамоа ҳужумчиси Марио Манжукич билан ҳайрлашмоқчи.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларига кирмайдиган 33 ёшли хорватиялик футболчини атиги 5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.  

Таъкидлаш керакки, Манжукичга “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” асосий даъвогар ҳисобланади. Унга шунингдек Хитой клубидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, Манжукич “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум ҳозирча бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.