Ads

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Альваро Мората яна “Ювентус”га қайтиши мумкин.

Express нашрининг ёзишича туринликлар 24 ёшли испаниялик футболчини бир йил муддатга ижарага олишмоқчи. Аммо, бу “Ювентус”га 17 млн еврога тушади. Агар ушбу келишув амалга ошадиган бўлса, “кекса синьора”га кейинчалик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Эслатиб ўтамиз, Мората “Ювентус” сафида 2014-2016 йилларда тўп сурган ва ушбу даврда жами 63та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 15та гол киритишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Мората "Челси" сафига ўтган ёз Мадриднинг "Реал" клубидан 70 млн фунт эвазига келиб қўшилган эди. Бироқ футболчи бу мавсум "аристократлар" сафида ўзини кўрсата олмади. У жорий мавсум жами 27та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.