"Ювентус" мухлислари учун хушхабар: Кьеллини "Реал"га қарши ўйнай олади
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллинининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
"Жоржо тиббий кўрикдан ўтди. Унга чап оёқ сони шикастланганлиги ташҳиси қўйилди. Жароҳат жиддий эмас. Аммо ҳар куни назорат қилиб бориш керак. У физиожарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади. Сўнг келгуси ҳафта яна тиббий кўрикдан ўтади", - дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, илгарироқ, Кьеллинининг жароҳати кутилганидан жиддий эканлиги ва "Реал"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин эканлиги айтилган эди.
Фикрлар