"Ювентус" МЮ ҳужумчиси трансфери бўйича таклиф юборди

CHERY AUTO

"Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед"га Жейдон Санчо трансфери бўйича расмий таклиф юборди, деб хабар бермоқда CalcioMercato нашри. Турин клубидан ташқари 25 ёшли вингерга "Наполи" ҳам қизиқмоқда. Хабарларга кўра, неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте футболчи билан бевосита боғланган.

Tecno

Ўтган мавсумда англиялик футболчи "Челси" сафида ижарада ўйнаган. Аввалроқ Лондон клуби МЮга футболчини бутунлай сотиб олмаслик учун 5 миллион евро миқдорида компенсация тўлаганди. Санчо ўтган мавсум барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.

2024 йилда ҳам "Ювентус" инглиз футболчисини трансфер қилишга қизиққанди, бироқ ўша вақтда бу трансфер амалга ошмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!