"Ювентус" ноқонуний пул тикишда айбланган футболчи билан янги шартнома имзолайди
"Ювентус" ярим ҳимоячи Николо Фажоли билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Футболчининг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган. Томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар яхшиланган шартлар асосида янги битим имзолайди.
Фажоли ноқонуний пул тикиш учун 7 ойга футболдан четлатилди. Бироқ, "кекса синьоралар" ўз футболчисига ишонишда давом этмоқда ва унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилади.
Фикрлар