"Ювентус" Осимхенга 85 миллион евро ажратишга тайёр!

BEPUL PROPAN

Туриннинг "Ювентус" клуби "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен учун қанча маблағ сарфлашга тайёрлигини маълум қилди. Клуб 85 миллион евро ажратишга тайёр, дея хабар беради "Corriere dello Sport".

Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, форварднинг шартномасидаги товон пули 75 миллион еврони ташкил қилади, бироқ бу фақат Италиядан ташқари клубларга тегишли. Яқин орада туринликлар "Наполи"га аниқ таклиф билан мурожаат қилишга тайёр.

"Ювентус"нинг рақобатчиси Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби бўлиб, футболчига мавсумига 30-35 миллион евро маош ваъда қилган. Осимҳен ҳозирда Туркиянинг “Галатасарой” клубида ўйнамоқда.

Жорий мавсумда нигериялик ҳужумчи 37 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!