“Ювентус” кеча “Лацио” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўзига тегишли бўлган рекордни яна янгилади.

Гап шундаки, туринликлар қаторасига 11 та ўйиндан буён рақиблари дарвозасига 2 тадан кам гол урмаяпти.

Сўнгги бор “Ювентус” 8 февраль куни “Верона”га қарши ўйинда 2 та гол ура олмаган эди. Маурицио Сарри шогирдлари ўша баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни ҳам бой бериб қўйганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)