"Ювентус" ўз сафига "Челси" ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси" ҳимоячиси Эмерсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” раҳбарияти 24 ёшли италиялик футболчини мавсумлар оралиғида жамоадан кетиши кутилаётган Алекс Сандрога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Бироқ, ФИФАнинг “аристократлар”га қўйган трансфер таъқиқи сабаб туринликларнинг бу режаси амалга ошмаслиги мумкин.Чунки, лондонликлар таъқиқ сабаб Эмерсон ўрнига муносиб футболчи сотиб ололмасликлари мумкин.

Маълумот учун, “Челси” Эмерсонни 2018 йил 2 млн еврога сотиб олган эди. У ўтган мавсум 10та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!