Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини билан музокараларнинг якуний босқичига ўтди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 21 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришган. Таъкидлаш лозимки, Пеллегринига шунингдек Лондоннинг  “Арсенал” клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Пеллегрини ўтган мавсум А Серияда жами 28та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.