Ads

"Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг яна Турин супер клуби сафига қайтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдириб ўтди.

“Биз аллафачон бу мавзуда гаплашганмиз. У бизда тўп сурган энг зўр футболчилардан бири, аммо у ҳозир “Манчестер Юнайтед”да. Биз айни дамда клуб президенти (Андреа Аньелли), Павел Недвед ва Массимилиано Аллегрилар билан бирга трансфер бозорини кузатмоқдамиз. Биз таркибни янада кучайтиришга бор эътиборимизни қаратганмиз. Бизда кучли футболчилар етарли, аммо уларнинг кўп бўлиши ҳамиша ортиқчалик қилмаган”, - дейди Паратичи.

Маълумот учун, Пога “Ювентус” сафида 2012 – 2016 йилларда тўп сурган.