"Ювентус" ПСЖ футболчисини сотиб олади
“Ювентус” 2023 йилда Леандро Паредесни тўлиқ сотиб олмоқчи. Футболчи ёзда ПСЖ таркибидан бир мавсум ижара асосида Италияга келган. Бу трансфер учун клуб Уэстон Маккеннидан воз кечишга тайёр, дея хабар бермоқда “SportWitness” нашри.
24 ёшли ярим ҳимоячи 2021 йилда “Шалке 04”дан сотиб олинган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилади. Маккени ушбу мавсум барча чемпионатларда 14 та ўйинда 2 та гол ва 1 та асисст амалга оширди.
Аввалроқ футболчини “Тоттенхэм” қишда сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида миш-мишлар мавжуд эди.
Фикрлар