"Ювентус" ПСЖ футболчисини сотиб ололмайди. Сабаби...

Туриннинг «Ювентус» клуби «Пари Сен-Жермен»га тегишли аргентиналик ярим ҳимоячи Леандро Паредеснинг трансферини сотиб олмоқчи эмас.

Журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, Италия гранди 28 ёшли футболчининг ижара шартномасида кўрсатилган 22 миллион евро маблағни тўлашга тайёр эмас. Бунинг асосий сабаби - туринликлар келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаслиги.

Жорий мавсумда Паредес “Ювентус” сафида барча турнирларда жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!