"Ювентус" раҳбарияти ва Дибаланинг орасига совуқчилик тушди. Бунга сабаб нима?
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушди. Бу ҳақда Calciomercato.com нашри хабар тарқатмоқда.
Бунга футболчининг янги шартнома бўйича музокараларда фаоллик кўрсатмаётгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, аргентиналик футболчининг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйин савияси талаб қилаётган маошига тўғри келмайди.
"Кекса синьора" раҳбарияти Дибала клубни эркин агент сифатида текинга тарк этмоқчи, деб ўйламоқда, аммо улар бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун қўлдан келган барча ишларни амалга оширишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Дибаланинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Туринликлар эса ушбу шартномани узайтириш учун унга бонуслар билан бирга йилига 10 млн евро маош таклиф қилмоқда. Лекин Пауло бунга рози бўлмаяпти.
Дибала жорий 2020/2021 йилги мавсумда А Серияда жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. У жароҳати сабаб 10 январдан буён майдонга тушмаяпти.
Фикрлар