"Ювентус" Ракитични энди қишки трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради

Ёзги трансферлар даврида хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитичнинг трансфери масаласида «Барселона» билан келишувга эриша олмаган «Ювентус» энди қишки трансферлар даврида бунга яна бир бор уруниб кўрмоқчи. Бу ҳақда TuttoSport нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ «кекса синьора» 31 ёшли футболчи билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, узоқ давом этган музокараларга қарамай клублар ўзаро бир қарорга кела олишмади. Аниқроғи, каталониядиклар Ракитични Эмре Жанга алмаштиришни хоҳлашмади.

Маълумот учун, Ракитичнинг «Барса» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!