Туриннинг “Ювентус” клуби таркибни “Интер” футболчиси Мауро Икарди билан кучайтирмоқчи, дея хабар беради Tuttosport нашри. Клуб раҳбарияти бу билан ҳужум чизиғида Икарди-Игуаин-Дибала триосини ташкил қилмоқчи.

Туринликлар бу футболчи учун ёзги трансферлар мавсумида 105 миллион евро ажратишни режалатирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчига шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо трансфер трансфер қишда амалга ошмади.