“Ювентус” “Реал” юлдузи трансферини эълон қилди, бироқ...
А Серия гранди “Ювентус” клубининг расмий сайтида “Реал” ҳужумкор футболчиси Арда Гюлер трансфер қилингани ҳақида эълон чиқди.
Бу хабар футбол жамоатчилиги эътиборини тортди.
Бироқ трансфер ҳақидаги янгиликдан “Ювентус” раҳбариятининг ҳам, “Реал” хўжайинларининг ҳам хабари бўлмаган. Чунки Арда Гюлер ҳақидаги хабарни “Ювентус” сайтини бузиб кирган хакерлар жойлагани аниқланди.
19 ёшли Арда Гюлер “Реал” билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга. Туркиялик футболчи жорий мавсумда ўнта учрашувда иштирок этиб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.
Фикрлар