"Ювентус" Роналду гол урган баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

Италия А Серияси 24-туридан ўрин олган "Верона" - "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, 49-дақиқада "Юве" Роналдунинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, 77-дақиқада "Верона" аъзоси Кабак ўзининг чиройли голи билан ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, ғалабани қўлдан чиқариб, 1 очкога эга бўлган туринликлар ўз очколари сонини 46 тага етказиб олди, "Верона" эса 35 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Маълумот учун, Турин клуби вероналикларни 1-даврада ҳам мағлуб эта олишмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!