"Ювентус" Роналдудан воз кечмоқчи

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиши мумкин, деб хабар берди II Messagero нашри.

Коронавирус пандемияси туфайли келиб чиқадиган иқтисодий муаммолар туфайли, Турин клуби португалиялик форварднинг маошини тўлаши қийин бўлади.

Маълум бўлишича, клуб маошларни камайтиришни кўриб чиқмоқда. Жорий шартномага кўра, Роналду йилига 31 млн евро маош ишлаб топади.

Шу қаторда, "Ювентус" 35 ёшли футболчини 70 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!