"Ювентус" Роналдуни 25 млн еврога сотиши мумкин, агар...

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, “кекса синьора” раҳбарияти 36 ёшли тўпурарни 25 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Айтиш керакки, "Ювентус" Роналдуга ҳар йили 87 миллион евро сарфлайди ва агар у жамоадан кетса, Турин клуби ўзининг молиявий аҳволини яхшилаб олиши мумкин. Аммо “Юве” Роналдуни трансферга қўймайди, унга таклиф бўлсагина сотиши мумкин.

Агар Криштианунинг ўзи кетишини хоҳласа, уни ҳеч қандай муаммоларсиз қўйиб юборишади. Роналдуга ҳеч ким катта маошли таклиф юбормаса, у ҳолда у яна “Ювентус”да ўйнашда давом этади.

Роналду жорий мавсум А Серияда 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!