"Ювентус" Санчони ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда
"Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши кутилаётган Жейдон Санчо учун курашда "Ювентус" клуби фаворит бўлиб турибди.
Уни туринликлар 40 миллион еврога сотиб олиш банди билан ижарага олиш бўйича "қизил иблислар"га таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда, дея хабар берди инсайдер Ди Марцио.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Италия клуби яқин соатлар ичида футболчининг агентлари билан алоқага чиқди. Клуб ростан ҳам Жейдонни ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Аммо вингернинг маоши клуб учун муаммо бўлиши мумкин.
Санчо ўтган мавсумнинг ярмини "Боруссия"да ўтказди. Айни пайтда у "Манчестер Юнайтед" таркибида бўлиб турибди. 24 ёшли инглизнинг жамоаси билан шартномаси 2026 йилгача тузилган.
Фикрлар