"Ювентус" "Сити" ярим ҳимоячисини қўлга киритишга уриниб кўради

"Ювентус" клуби қишки трансферлар ойнаси очилиши билан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсни ўз сафига қўшиб олиш учун иш бошлайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум бўлишича, манчестерликлар футболчини ижарага беришни режалаштирмоқда. "Кекса сеньора" ҳам бу таклифга қарши эмас. Қолаверса, Филлипснинг ўзи ҳам "Юве" билан шартнома имзолашга қаршилик билдирмаяпти. 

Маълумот ўрнида, Калвин жорий мавсум АПЛнинг 4 ўйинида иштирок этди. Унинг "transfermarkt" порталидаги нархи 28 миллион еврони ташкил этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!