Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Ювентус» Спалетти ўрнига Дешамни таклиф қилмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Ювентус» Спалеттини истеъфога чиқариб, жамоани бошқариш учун Дидье Дешамни асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

«Ювентус» сўнгги натижалар сабаб бош мураббий Лучано Спалетти билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, туринликлар раҳбарияти Спалеттининг ўрнига Антонио Контедан ташқари Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дидье Дешам номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, томонлар ўртасида дастлабки алоқалар ўрнатилган ва мутахассиснинг ишлашга тайёрлиги воситачилар орқали етказилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни «Ювентус» Италия чемпионатининг 9-турида сафарда «Женоа»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳозирда туринликлар мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ