“Ювентус” супер ҳужумчидан воз кечди. Уни 100 миллион еврога сотади

“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Пауло Дибалани сотиб юборишга қарор қилди. Томонлар ҳали янги шартнома бўйича келишувга келгани йўқ. Аргентиналик ҳужумчи йилига 15 миллион сўрамоқда.

Янги бош мураббий Андреа Пирло бутун жамоани, хусусан, ҳужум чизиғини янгиламоқда ва келадиган номзодлар рўйхати ҳам тайёр. “Ювентус” Дибалани 90-100 миллион евро атрофидаги суммага сотиб юбориб, олинадиган маблағни жамоани янада кучайтирадиган футболчиларга сарфламоқчи.

Шунингдек, туринликларда Дибалани “Манчестер Юнайтед” етакчиси Поль Погбага алмаштириш варианти ҳам бор. Пирло бир неча йил олдин туринликлар сафида Погба билан бирга тўп сурган.

img_580_380_center_articles-228954

“Ювентус” Дибалани беш йил муқаддам “Палермо”дан 40 миллион еврога харид қилганди. 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!