"Ювентус" Тони Кроосни ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

“Ювентус” клуби раҳбарияти Мадриднинг “Реал” жамоасидан Тони Кроосни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Sport Mediaset нашри.

Tecno

Туринликларнинг бундай қарорга келишига ПСЖдан Блез Матюиди ва “Тяньцзинь”дан Аксель Витселнинг трансферлари борасида музокаралар муваффақиятсиз якунлангани сабаб бўлган.

“Реал” эса Кроосни сотмоқчи эмас. Айни дамда унинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Крооснинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!