Италия кубогининг чорак финал босқичида “Ювентус” ўз майдонида СПАЛни қабул қилди.

Туриндаги ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Альваро Мората (16'), Жанлука Фработта (33'), Деян Кулусевски (78') ва Федерико Кьеза (90') томонидан киритилган голлар “Ювентус”нинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)