"Ювентус" уни А Серияга олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнаси вақтидаги асосий харидларидан бирига айланди, дея хабар бермоқда Calciomercato нашри.

Tecno

Айни вақтда ПСЖда ижара асосида тўп сураётган аргентиналик футболчи А Серияга қайтиш ниятида. Ушбу вазиятдан эса "Юве" фойдаланиб қолишни режалаштирмоқда.

"Бьянконерлар" раҳбарияти аргентиналик футболчининг трансфери учун "нерадзуррилар"га турли таклифлар ҳозирлашмоқда. Таъкидланишича, "Интер" "Юве"дан Икарди ўрнига хавбек Миралем Пьянич ёки Маттиа Де Шильони олиб келиш вариантларини кўриб чиқишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 27 ёшли футболчи ПСЖ сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол киритишди уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!