"Ювентус" ва "Челси" ўзаро ҳужумчилар алмашиш борасида музокаралар ўтказмоқда

Туриннинг "Ювентус" ва Лондоннинг "Челси" клублари ўзаро ҳужумчилар рокировкасини амалга ошириш борасида музокаралар ўтказишмоқда.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра гап Гонсало Игуаин ҳамда Альваро Мораталар ҳақида кетмоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам ўз футболчиларини 60 млн еврога баҳолашган.

Маълумот учун, Игуаин ўтган мавсум "кекса синьора" сафида А Серияда жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Мората эса якунланган мавсум Англия премьер-лигасида 31та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!