“Ювентус” ва “Интер” Шомуродов жамоаси ўйинини нега диққат билан кузатмоқда?

“Женоа” доим гранд клублар эътиборини ўзига тортиб келади. Сабаби бу жамоа истеъдод эгаларини топишни ва тарбиялашни билади.

Айни пайтда А Серия грандлари “Ювентус” ва “Интер” генуяликлар ярим ҳимоячиси Николо Ровелланинг имкониятларини ўрганиш учун “Женоа”нинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ҳар икки гранд 18 ёшли футболчини қишки трансферлар вақтида сотиб олиш учун “Женоа”га расмий таклиф тайёрламоқда.

nicolo-rovella-genoa-1592916670-42066

“Ювентус” ва “Интер” сингари катта клубларнинг “Женоа”нинг ўйинларини кузатиши Элдор Шомуродов учун ҳам бир имконият. Ҳамюртимиз янги чемпионатга имкон қадар тезроқ мослашиб, учрашувларда голлари билан ўзини кўрсатиши керак.

Жалолиддинов: Шомуродов ҳам “Ростов”да бирданига асосий футболчи бўлмаган!

А Серияда ўзбек дербисини кўришимиз мумкин эди...

Шомуродов ва Ўрунов европаликлардан кучсиз эмас!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sag'indiq Kenjebaev
31/10/2020 05:11
Болага роса қийин