Шомуродов ва Ўрунов европаликлардан кучсиз эмас!

Ёзги трансферлар мавсумида “Бунёдкор”дан шов-шувли тарзда “Локомотив”га трансфер қилинган Жасур Жалолиддинов айни пайтда “Тамбов” футболчиси ҳисобланади. Тамбовликлар 18 ёшли футболчимизни мавсум охиригача ижара олган. Жасур янги жамоасида ҳам премьер-лигада дебют қилишгани улгургани йўқ.

Ҳамюртимиз журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, фаолиятига доир муҳим маълумотлар ҳақида ҳам гапирди:

- “Локомотив” бош мураббийи Марко Николич яхши мутахассис ва футболчилар билан қандай мулоқот қилишни билади. Бунинг устига у жуда ҳиссиётли. Доим футболда эмоция муҳим роль ўйнашини таъкидлайди. Николич қўл остида “Локомотив” стандартлардан унумли фойдаланяпти. “Темирйўлчилар” стандартлардан гол уриб, шундай вазиятда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда. Мени “Локомотив”га олинишимда ҳам Николичнинг  ҳиссаси катта бўлган экан.

5juhuOzhIxGb9giKTASnHWcQtD4fO4wU_1

- Бу қандай бўлган?

- Менга бош мураббий қизиқаётганини айтишди. Ўз навбатида, мен унинг ёшлар билан кўп ишлаганини билдим ва менга ҳам ёрдам беришига ишонаман.

- Бу гапларни Юрий Белоус айтганми?

- Ҳа.

- У сизнинг келишингиздан олдин “Жасур Жоау Мариудан кучли”, деб баёнот берганди. Ўзингиз бунақа тақдимотдан ҳайрон бўлмадингизми?

- Юрий Викторовичнинг гапи бўйича унинг ўзидан сўраганингиз маъқул. Ўзимга келсак, мен Жоау Мариу даражасига етишим учун ҳали кўп меҳнат қилишим керак, деб ҳисоблайман. Чунки Европа чемпионатида ғолиб чиқиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди.

- Илья Геркус Белоуснинг гапларига “Ўзбекистон Португалиядан қанчалик кучли бўлса, Жалолиддинов ҳам Мариудан шунча кучли”, деган истеҳзо билан жавоб берди. Бу сизга алам қилмадими?

- Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бунақа нарсаларни изоҳлаш менинг ишим эмас.

- Лекин осиёлик футболчилар европаликлардан кучсиз деган стереотип бор.

- Менимча, индивидуал таққослаш керак. Мисол учун, Элдор Шомуродов “Женоа”га, Остон Ўрунов “Спартак”га ўтди. Улар яхши ўйинчими? Албатта, шундай. Демак, Ўзбекистон футболи кучаймоқда. Бу фикрларни қирғизистонлик Ахметов ва қозоғистонлик Зайнутдинов ҳақида ҳам айтиш мумкин. Булар яхши кўрсаткич, деб ўйлайман.

“Локомотив” Жалолиддиновга нега имкон бермади?

Омадсиз трансфер ёхуд Жасур ва Остон Москвани забт этолмайдими?

Ўзбек легионерлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Oybek160197
26/10/2020 10:21
Qani zahirada hammasi

Минбар

Барча блоглар