"Ювентус" хорватиялик ҳимоячидан қутилди

Туриннинг “Ювентус” клуби чап қанот ҳимоячиси Марко Пьяца Хорватиянинг "Риека" клуби футболчисига айланди. Хорватиялик футболчининг келгани ҳақида унинг янги клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 28 ёшли футболчининг "Риека" билан шартномаси муддати ҳозирча ошкор этилмаган.

Пьяца Загребнинг "Динамо" ва "Локомотив" клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда "Динамо" лагеридан "Ювентус"га ўтган ва шундан сўнг 7 марта ижара асосида ўтган - "Шальке", "Фиорентина", "Андерлехт", "Женоа", "Торино" ва "Эмполи"да.

Маълумот учун, "Transfermarkt" портали хорватиялик футболчини 1,7 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!