"Ювентус" "янги Ибрагимович" билан шартнома имзоламоқчи

“Эмполи” клубидан ижара олинган австриялик ҳужумчи Арнел Якупович ўйинлари “Ювентус” раҳбариятига ёқиб қолган, дея хабар беради Tuttosport нашри.

“Ювентус”нинг ёшлар жамоасида 19 ёшли “янги Ибрагимович” уч ўйинда уч гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Сешанба куни Якупович асосий жамоа билан машғулот ўтказган.

Манбада ёзилишича, “Ювентус” биринчи навбатда унинг трансфер ҳуқуқини 5 миллион еврога сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!