"Ювентус" ёш талантни ўз сафига қўшиб олиш арафасида

"Ювентус" "Будучности" хавбеки Василие Ажич билан шартнома имзолаш арафасида. 

Туринликлар черногориялик ёш футболчи учун 5 миллион евро ва бонуслар таклиф қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манба берган маълмотга кўра, музокаралар якуний босқичда. Ажич январь ойида "кекса сеньора" сафида тиббий кўрикдан ўтиши кутиляпти. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!